Филиппинда сайёҳларни гаровга олган собиқ полициячи ўлдирилди

Манила полицияси расмийси Нелсон Ябутнинг маълум қилишича, М-16 русумидаги милтиқ билан қуролланган 55 ёшли собиқ полициячи Роналдо Мендоза 9 соатлик уринишдан сўнг отиб ўлдирилган.

Мендоза Манила шаҳрида 15 нафар сайёҳни олиб кетаётган автобусни гаровга олган ва гаровдагиларни озод этиш эвазига ишга қайта тиклашларини талаб қилаётган эди.

9 соат ичида бир неча бор отишма овози эшитилди. Бироқ, гаровга олинганларга бирор зарар етганига оид хабарлар йўқ.

Сайёҳларнинг аксарияти ҳонгнонгликлар бўлган.