Афғонистонда 35 жанггари йўқ қилинди

Афғонистон ва НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон шарқида амалга оширилган операцияда 35 толиб жанггарисини ўлдирди.

Халқаро кучлар расмийларига кўра, 21 августдан бери давом этаётган амалиётлар натижасида катта миқдордаги қуроллар ва худкуш ҳужум уюштиришда ишлатиладиган портловчи белбоғлар топилган.

18 сентябр куни Афғонистонда парламент сайловлари ўтказилади.

Бироқ расмийлар сайлов участкаларидан 900дан ортиғи, яъни тахминан 13 фоизи хавфсизлик сабабларига кўра очилмаслигини айтган.