Россия ўрмон ёнғинларидан улкан зарар кўргани айтилмоқда

Экологлар Россияда рўй берган ўрмон ёнғинлари келтирган зарар 300 миллиард доллардан ошади, демоқда.

Ёввойи табиатни асраш маркази директори Алексей Зименко бу рақам фақат ўрмонларга тааллуқли эканини айтди.

Унинг фикрича, табиий офатдан мамлакат иқтисодиётига етган зарар миқдори 300 миллиард доллардан бир неча баробар кўпроқдир.

Экологлар ёнғинларнинг бундай катта зарар етказганини ўрмонларнинг давлат бошқаруви тизими йўқлиги билан изоҳламоқда.

Жорий йилда Россияда ҳаво ҳарорати хаддан зиёд исиб кетгани оқибатида 900 минг гектардан ортиқ ҳудудда, жумладан 60та миллий парк ва қўриқхонада 29 мингдан зиёд ёнғин рўй берди.

Табиий офат натижасида 53 одам нобуд бўлди, 2 ярим минг бино ёниб кул бўлди.