Тереза Она таваллудига 100 йил тўлди

26 август куни Ҳиндистон, Албания ва Македонияда қашшоқларга ёрдам кўрсатгани учун 1979 йилда Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлган роҳиба Тереза Она таваллудининг 100 йиллиги нишонланди.

Асли албаниялик, диний эътиқоди Рим католиги бўлган Тереза Она 1910 йил 26 августда Скопье шаҳрида дунёга келган.

У Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида Рим католикларининг хайрия миссиясини ташкил қилган.

Ҳозир Ҳиндистондаги миссияда 5 мингдан зиёд роҳиба фаолият олиб боради.

Дунёнинг 137 давлатида ташкилотнинг 765та бўлими камбағалларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

Тереза Она 1997 йил 5 сентябрда вафот этган.