Рус шатак кемаси чўкди

Лаптев денгизининг Ëқутистон қирғоғига яқин жойида Россиянинг "Алексей Кулаковский" шатак кемаси 14 денгизчиси билан биргаликда ғарқ бўлди.

Чўккан кемага ëрдамга келган қутқарув қайиқлари 2 матрос ва бир капитан жонини сақлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда хабар тарқатган Россия Фавқуллода вазиятлар вазирлигининг Узоқ Шарқ маркази вакилларига кўра, қолган 11 денгизчини қидириш ишлари давом этмоқда.