НАТО 21 толибни, Толибон 18 хориж аскарини ўлдирганини айтмоқда

НАТО расмийлари Афғонистон шарқидаги икки ҳарбий базага ҳужум уюштирган жанггарилардан камида 21 нафари ўлдирилганини маълум қилди.

Шунингдек, НАТО расмийларига кўра ҳужум қилган жанггарилардан беш нафари қўлга олинган. Айни пайтда НАТО аскарларидан 4 нафари жароҳатлангани, аммо қурбонлар йўқлиги ҳақида маълумот берилди.

Хўст вилояти ҳудудидаги ҳарбий базага шанба куни саҳар ҳужум қилган жами жанггарилар сони, вилоят полицияси расмийси Ҳаким Исҳоқзиёга кўра, 48 нафар бўлган.

Ҳозирда Толиблар бу ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган. Толиблар матбуот котиби Забиуллаҳ Мужоҳид бу ҳужумлар чоғида НАТОнинг 18 аскари ўлдирилганини айтмоқда.