Россия Хитойга чўзилган янги нефт қувурини очди

Россия Хитой чегарасига қадар чўзилган нефт қувури қурилишини якунлади ва Сибирнинг Сковородино шаҳрида бош вазир Путин иштирокида унинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хитой томони ҳам бу қувурнинг ўзига тегишли бўлган 930 километрли қисми қурилишини тугатганидан сўнг Россия нефти Хитойга етказила бошлайди.

Буни маълум қилган Россия бош вазири Владимир Путин бу қувур ишга тушганидан сўнг ўз давлати Осиё ва Тинч океани ҳудудидаги давлатларга йилига 30 миллион тонна нефт етказиб беришни мўлжаллаётганини айтди.