Тожикистонда НАТОнинг терроризмга қарши кураш маркази очилиши мумкин

Россияда чиқадиган Коммерсант газетаси хабарига кўра, бу ҳақда НАТО Бош котибининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича махсус вакили Роберт Симмонс президент Имомали Раҳмон билан музокаралардан кейин маълум қилган.

Симмонс янги марказни қаерда жойлашишини ошкор қилмади.

Таҳлилчилар агар гап НАТО марказининг Душанбедан 25 километр нарида жойлашган Айний базасида жойлашиши ҳақида бораётган бўлса, бу Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар таранглашишига сабаб бўлиши мумкин, демоқда. Россия кейнги пайтларда Айнийда ҳарбий база ташкил қилиш борасида Душанбе билан музокара қилиб келаётган эди.