Исроил самолётлари Ғазога ҳужум қилди

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо минтақасидаги бир неча нуқтага ҳаводан ҳужум уюштирди.

Хабарларга кўра, Миср билан чегарадаги контрабандачилар туннелларига ҳам ҳужум қилинган. Камида 2 киши жароҳат олган.

Бунга қадар эса Исроил ҳудудига Ғазодан ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Бу 2 сентябр куни Вашингтонда Исроил ва Фаластин расмийлари ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар бошланганидан буён содир бўлган илк қуролли тўқнашувдир.