Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Роза Ўтунбаева билан учрашди

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Жеффри Гедмин Қирғизистонга борди.

6 сентябр куни Гедмин Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаева қабулида бўлди. Учрашув чоғида президент Ўтунбаева Қирғизистондаги демократик жараёнлар ва сўз эркинлиги ривожида Озодлик радиоси ҳиссаси катта эканини урғулади.

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти қирғиз зиёлилари, журналистлари ҳамда талабалар билан қатор учрашувларда иштирок этди.

Уч кунлик сафари давомида Жеффри Гедминнинг Ўш шаҳрига бориши ҳам режалаштирилган.