Душанбе тунги клубини портлатганликда икки киши гумон қилинмоқда

Тожикистон пойтахтидаги тунги клубда содир бўлган портлашни уюштирганликда гумонланиб, икки киши ҳибсга олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан "терроризм” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатгани хабар қилинмоқда.

Ўтган тунда содир бўлган портлашда камида 7 киши жароҳатланган, улардан икки нафари шифохонага ётқизилган эди.