Афғонистонда Карзайнинг рақибларига ҳамкор тележурналист ўлдирилди

Афғонистонда таниқли тележурналист, Журналистлар миллий уюшмаси раҳбари ўринбосари Саёд Ҳамид Нурий ўлдирилди.

Афғонистон полицияси 45 ёшли журналистнинг чавақланган жасади кеча оқшом Кобул яқинидаги уйи ёнидан топилганини маълум қилди.

Яна баъзи мустақил манбалар хабарига кўра, журналистнинг жасади бошсиз топилган.

Марҳум журналист Афғонистон давлат телевидениесида ўз муаллифлик дастурини олиб борарди ва сиёсий фаолият билан ҳам шуғулланиб, амалдаги президент Карзай рақиблари билан ҳамкорлик қилар эди.