Долларнинг қиммати тушиб кетди

АҚШ доллари қиммати Япония иенасига нисбатан кейинги 15 йил ичида энг паст даражага тушиб кетди.

8 сентябр куни Токиода 1 доллар 83,33 иенага баҳоланди. Бундай паст кўрсаткич сўнгги бор 1995 йилнинг май ойида қайд этилган эди.

Айни пайтда Япониядаги Nikkei фонд биржасидаги кўрсаткичлар бугун 2 фоизга тушиб кетди. Мутахассислар буни глобал иқтисодий бўҳрон ва Европа банклари тизимидаги муаммолар даврида кучайиб бораётган иена экспорт ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига оид хавотирлар билан боғламоқда.