Покистондаги кейинги ҳаво ҳужумларида 10 жанггари ўлдирилди

Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида давом эттирилган ҳаво ҳужумлари чоғида жами 10 жанггари ўлдирилди.

Покистон расмийлари Ал-Қойда ва Толиблар макон тутган шимолий Вазиристон минтақасида пилотсиз учқичлардан иккииа ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Даанде Дарпакхел қишлоғига уюштирилган биринчи ҳужум чоғида 6 жанггари ўлдирилган. Бир неча соат сўнгра Датта Хел қишлоғига ушютирилган иккинчи ҳужумда 4 киши ўлдирилган.

Покистон махсус хизматлари ҳар икки ҳужум бу жойларни макон тутгани ва Афғонистондаги кейинги қонли ҳужумлар ортида тургани тахмин қилинадиган дала қўмондони Сирожиддин Ҳаққоний гуруҳига қарши қаратилганини айтмоқда.