Афғонистонда яна юзга яқин сайлов участкаси ишламаслиги айтилди

Афғонистондаги сайлов комиссияси 18 сентябр куни ўтказиладиган парламент сайловида яна ўнлаб сайлов участкаси хавфсизлик сабабларига кўра ёпиқ бўлишини маълум қилди.

Давлат сайлов комиссияси “хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани” боис Нангархор вилоятидаги 458та сайлов участкасидан 81таси ишламаслигини айтди.

Ундан олдин сайлов комиссияси расмийлари Афғонистон бўйича 900дан ортиқ сайлов участкаси ёпиқ бўлишини айтган эди.

18 сентябр кунги парламент сайловида Афғонистон бўйича салкам 5 минг 900та сайлов участкаси ишлаши кутилмоқда.