Ироқ қамоқхонасидан қочган 4 маҳбус қидирилмоқда

Ироқ расмийлари Ал-Қоида гуруҳига алоқадор бўлгани айтилаётган тўрт маҳбус Бағдод шаҳрининг АҚШ назоратидаги қисмида жойлашган “Карх” қамоқхонасидан қочишга муваффақ бўлгани ва ҳозирда улар қидирилаётганини айтди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, икки маҳбус чоршанба куни кечқурун қамоқдан қочишга уринган пайтда ушланганидан кейин ўтказилган текширув пайтида бошқа тўрт маҳбус қамоқдан ғойиб бўлгани аниқланган.

Маҳбуслар қамоқдан қандай қилиб қочгани ҳақида маълумот тарқатилмади.

Ироқ хавфсизлик хизмати ходимларига кўра, улар Ал-Қоидага алоқадор ва хавфли жиноятчилар бўлган.