Тожикистонда ўнлаб жанггари йўқ қилинди

Тожикистон расмийлари шу ҳафта бошида Тожикистон-Афғонистон чегарасида содир бўлган отишмада камида 20 нафар жанггари ўлдирилгани ва бир нафар чегарачи ҳалок бўлганини билдирди.

Чегара қўшинлари матбуот котиби полковник Хушнуд Раҳматуллаев ўлдирилган шахслар Пянж дарёси оролига яширинган Афғонистон ҳукумати қўшинларига қарши жанггарилар эканини айтди.

Пянж дарёси Тожикистон ва Афғонистон ўртасида давлат чегараси ҳисобланади. Раҳматуллаевга кўра, отишмалар чоршанба куни бошланиб пайшанба эрталаб тугаган.