Этник серб ва албанлар Туркия устида жанжаллашишди

Косово шимолидаги Митровица шаҳрида этник серб ва албан ёшлари ўртасида тўқнашув бўлди.

Жанжал шаҳарнинг, асосан, этник албанлар яшайдиган ҳудудида бир гуруҳ ёшлар Баскетбол бўйича жаҳон чемпионатида Туркиянинг Сербия командаси устидан ғалабасини нишонлагани устидан чиқди.

"Туркия, Туркия", деб бақирган ёшлар шаҳарнинг, асосан, этник серблар яшайдиган ҳудудига туташтирувчи катта кўприкдан ўтишга уринган. Шундан сўнг икки томон ёшлари ўртасида тошбўрон бошланиб кетган ва бу жанжал маҳаллий ҳамда Европа полицияси аралашуви билан тўхтатиб қолинган.