Ироқдаги турмаларда маҳбуслар таҳқирланмоқда

Бу ҳақда Amnesty International ташкилотининг янги ҳисоботида айтилишича, Ироқ қамоқхоналаридаги маҳбуслар, одатда, йиллар давомида судсиз сақланмоқда, қийноқлар ва таҳқирларга солинмоқда, уларга яқинлари ва адвокатлари билан учрашиш имконлари жуда чекланган.

Ташкилот кузатувларига кўра, маҳбусларни кўп ҳолларда қўллари ёки оёқларидан осиб қўйишади, калтаклашади, баъзан, тана аъзоларини кесиб ташлашади.

Ҳозирча Ироқ расмийлари бу ҳисоботга бирор муносабат билдиргани йўқ.

Amnesty International ташкилоти ҳисоботида айтилишича, шундай оғир қийноқларда сақланаётган маҳбусларнинг кўпчилиги исёнчи гуруҳларга ёрдам берганликда гумон қилинган сунний мусулмонлардир.