Эронда журналист 500 минг АҚШ доллари эвазига озод қилинди

Эронда журналист ва маҳаллий ҳуқуқ фаоли Шива Назар Аҳарий гаров пули эвазига озодликка чиқарилди.

Мухолиф сайтлардан бирининг хабарига кўра, қамоқдан чиқиш учун у 500 минг АҚШ доллари миқдорида пул тўлаган.

26 ёшли Назар Аҳарий ўтган йили июн ойида бўлган президентлик сайловидан сўнг ҳибсга олинган эди. Унга қўйилган айбловлар орасида жамоат тартибини бузиш ва Исломга қарши жиноят содир этиш айбловлари бор.

Ўтган йили ҳибсга олинганидан уч ой ўтиб уни гаров пули эвазига озод қилишган, аммо, орадан бироз ўтиб яна ҳибсга олишган эди.