Парвез Мушарраф янги сиёсий партия тузди

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф келаси ой ўз етакчилигидаги янги сиёсий партия фаолият бошлашини эълон қилди.

Мушарраф икки йил олдин Покистон бўйлаб норозилик намойишлари ўтказилганидан сўнг истеъфога чиққан.

Ҳозирда Лондон шаҳрида яшаётган Парвез Мушарраф “Бутун Покистон мусулмонлар лигаси”, дея номланган янги партия 1 октябрдан фаолият бошлашини маълум қилди.

Аммо Мушарраф партия ўз фаолиятини қаерда бошлашини изоҳламади.