Россия ва Норвегия денгиз чегараси бўйича келишиб олди

Мазкур келишув икки давлатга нефт ва газга бой бўлган минтақада, денгиз тубида геология-разведка тадқиқотлари олиб бориш имкониятини яратади.

Қарийб 40 йил давом этган музокаралардан сўнг ниҳоят бу шартнома Баренц денгизи соҳилида жойлашган Россиянинг Мурманск шаҳрида имзоланди.

Тантанали маросимда Россия президенти Дмитрий Медведев ва Норвегия бош вазири Йенс Столтенберг иштирок этдилар.

Германия ҳудудининг қарийиб ярмига тенг бўлган бахсли ҳудуд, яъни, 175 минг квадрат километрдан иборат денгиз ҳудудида нефт заҳиралари борлиги тасдиқланган.