Каримов ва Медведев телефон мулоқоти ўтказди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 30 сентябр куни россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан телефон мулоқоти ўтказди.

Кремл матбуот хизматининг Озодликка билдиришича¸ Ислом Каримов ва Дмитрий Медведев мулоқот чоғида давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабат ва Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни мухокама қилишган.

- Дмитрий Медведев ва Ислом Каримов икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ва Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни мухокама этдилар,- деди Кремл матбуот ҳизмати вакили.

Россия ва Ўзбекистон президентлари август ойининг бошларида ҳам телефон мулоқоти ўтказишган ва минтақада барқарорликни сақлаб қолиш йўлида аракатларни ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олганликлари билдирилган эди.