Абдумалик Бобоев устидан суд мажлиси қолдирилди

Uzbekistan - correspondent of VOA Abdumalik Boboyev, undated

Ўзбекистонлик журналист, “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев устидан 4 октябрга белгиланган суд мажлиси қолдирилди.

Журналистни ҳимоя қилишга киришган адвокат Собир Кўчимовнинг, кутилмаганда, ишлари кўпайгани важи билан унинг ҳимоясидан бош тортгани бунга сабаб қилиб келтирилмоқда.

Янги ёлланган адвокат эса, тергов иши материаллари билан танишиб чиқиш учун вақт сўради.

Журналист устидан маҳкама жараёни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани жиноий ишлар бўйича судида кўрилиши белгиланган эди.

Абдумалик Бобоев Ўзбекистон Жиноят кодексининг тўрт моддаси — 139, 140, 223 ва 244 моддалари, яъни туҳмат ва ҳақорат қилганлик, Ўзбекистон Республикаси чегарасини бузганлик ҳамда жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёҳуд тарқатиш билан шуғулланганликда айбланмоқда.