АҚШ кубалик диссидентларга бошпана бермоқчи

АҚШ қамоқхоналардан озод қилинган кубалик диссидентлардан бир гуруҳига ўз ҳудудига кўчиб келиб яшашга рухсат бермоқчи.

Бу ҳақдаги қарорни АҚШ Давлат департаменти сешанба куни эълон қилди.

Департамент вакилига кўра, сиёсий мотивлар билан қамалиб бир неча йил қамоқда ўтирган 38 нафар кубаликка АҚШда истиқомат қилиш ҳуқуқи берилади.

Куба расмийлари бир неча ой олдин 52 нафар сиёсий маҳбусни озод қилишга рози бўлган эди.

Озодликка чиқарилган 38 маҳбус 2003 йилнинг мартида диссидентлар оммавий равишда қўлга олинган пайтда қамалган 52 кишининг бир гуруҳидир.