Фанга маълум бўлмаган тил топилди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Аруначал-Прадеш штатига сафар қилган тилшунослар шу пайтгача фанга маълум бўлмаган тил мавжудлигини аниқладилар.

Кўрў деб аталадиган бу тил таркибига қарийб 150 та тил кирадиган Тибет-Бирма тиллари оиласига мансубдир.

Кўрў тилида ҳаммаси бўлиб 1200 киши сўзлашиши аниқланди. Кўрў – ёзуви йўқ тилдир.

Дунё бўйлаб ҳаммаси бўлиб 7 минг атрофида тил мавжуд. Бу тилларнинг тахминан ярми йўқолиб бораётган тиллардир.