Қирғизистонда "Ата-Журт"га ўт қўйдилар

Қирғизистон Бош прокуратураси "Ата-Журт" партияси устидан минтақалараро низо чиқаришга уринди, деб жиноят иши очди.

Жиноят иши қўзғатилишига партия етакчиларидан бири Қамчибек Ташиевнинг сайловолди учрашувида қилган чиқиши чоғида айтганлари сабаб бўлди.

Интернетда эълон қилинган видеоёзувда Ташиев: “Ҳокимиятга келгач, собиқ президент Бакиевни қайтариб келамиз”, деган.

Бу баёнот апрел воқеалари пайтида яқинларидан айрилганларнинг ғазабини қўзғаган ва улар чоршанба куни "Ата-Журт" партияси офисига бостириб кириб, партия ҳужжатларига ўт қўйди.

10 октябр куни Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтади.