Германия қўшини Пули Хумрида 4 аскарини йўқотди

Афғонистон шимолида худкуш кимса амалга оширган портлашдан германиялик бир аскар нобуд бўлди, олти аскар яраланди.

Бу ҳақда Германия мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган Толибон баёнотича, ҳалок бўлган германиялик аскарлар сони 8 нафардир.

Ҳужум Бағлан вилояти пойтахти Пули Хумри шаҳрида амалга оширилган. Афғонистондаги 4500 аскарли Германия қўшинининг бир қисми Пули Хумрида жойлаштирилган.