Қундуз вилояти ҳокими портлаш қурбони бўлди

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умар ҳалок бўлди.

Афғонистон полицияси Қундуз видояти ҳокими ва яна камида 14 киши масжида рўй бреган портлаш қурбони бўлганини маълум қилди.

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умар қўшни Таҳор вилоятидаги масжидда жума намозини ўқиётган пайтда портлаш амалга оширилган.

Ҳужум оқибатида яна 20 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Таҳор вилояти полицияси бошлиғи Шох Жаҳон Нурий ҳужум худкуш шахс томонидан амалга оширилганми, ё бомба масжидга қўйиб кетилганми ҳозирча аниқ эмаслигини айтди.