Шимолий Вазиристондаги жанггарилар яна ҳаводан нишонга олинди

Покистоннинг шимолий-ғарбида ҳаво зарбалари оқибатида камида беш жанггари ҳалок бўлди.

Ҳаво зарбалари Американинг учувчисиз бошқариладиган ҳарбий учқичларидан берилгани тахмин этилмоқда.

Амалиётлар Покистоннинг "Ал-Қоида" ва Толибон жанггарилари паноҳ топган Шимолий Вазиристон минтақасида олиб борилди.

Мазкур минтақанинг Дета Хел қисмидаги хонадонлардан бири ва иккита машина ҳаводан нишонга олинган.