Олмаотада ўзбекистонлик яна икки қочқин ҳибсга олинди

Бири қочқинлик мақомини олган Умид Ўринбоев, яна бири бошпана изловчи сифатида рўйхатига олинган Фазлиддин Умаров Олмаота Ички ишлар бошқармаси патрул хизмати томонидан кўчада ҳибсга олинган.

Қочқинларнинг яқинларидан олинган маълумотларга кўра, Фазлиддин Умаров товламачиликда айбланмоқда, Умид Ўринбоев тақдири эса номаълум.

Бу ҳақда қочинлар яқинларидан бири Абдуллоҳнинг Озодликка айтишича, диний эътиқоди боис таъқибларга учраб, Ўзбекистонни тарк этган йигитларнинг халқаро ҳимояга олингани Қозоғистон миграция хизмати томонидан мутлақо эътиборсиз қолдирилгани бошқа қочқинларни жиддий хавотирга солиб қўйган.

Айни пайтда Олмаотада ҳибсда сақланаётган бошқа 29 ўзбек қочқини тақдири ҳам ҳануз хавотирлилигича қолмоқда. Кейинги кунларда уларнинг яқинлар билан учрашувга рухсат берилмаяпти.