Каримов: Ўзбекистон Туркманистонни ишончли ҳамкор деб билади

Туркманистонга икки кунлик расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов музокаралар чоғида Ўзбекистон Туркманистонга энг яқин, узоқ муддатли ва ишончли иқтисодий ҳамкор сифатида қарашини айтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Каримов сўзларига кўра, икки томон муносабатларидаги устувор йўналиш, шубҳасиз, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришдан иборат.

Айни пайтда, Каримов Туркманистон ўз углеводород ресурслари транзитини диверсификация қилиш йўлида олиб бораётган сиёсатини Ўзбекистон қўллаб-қувватлашини айтди.