Россия Президенти Дмитрий Медведев Туркманистонга икки кунлик сафарини бошламоқда. Медведевнинг Ашҳабод раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммадов билан музкокараларида яна туркман гази масаласининг асосий ўринни эгаллаши кутилмоқда.
Россия яқин-яқингача туркман газининг асосий харидори ҳисобланарди. Аммо, сўнгги йилларда Туркманистон Россияга газ экспортини қисқартириб, уни Европа бозоридаги нархда сотишни истагини намаён эта бошлади.
Ҳозирга келиб, Россия Туркманистондан сотиб олаётган газ миқдори йилига 10 миллиард кубометрга тушиб қолган.
Россия раҳбари сўнгги бор Туркманистонга 2009 йил декабр ойида сафар қилган эди. Медведев ташрифидан олдин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистонга борган эди.