Бу йил Афғонистонда НАТОнинг 600 аскари ўлдирилди

НАТО қўмондонлиги бир аскари мамлакат шарқида ўлдирилганини маълум қилди.

Шу билан Афғонистонда бу йил бошидан бери ўлдирилган хориж аскарлари сони 600 нафарга етди.

Бу ҳақда iCasualities.org сайти берган рақамларга кўра, бу йил халқаро қўшинлар учун 2001 йилдан кейин Афғонистонда ўтган энг қонли йил бўлди.