Афғонистонда 60 киши том босиб ўлди

Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида уч қаватли бинонинг томи босиб қолиб, 60 киши нобуд бўлди, 40 киши тан жароҳати олди.

Қурбонларнинг кўпчилиги хотин-қизлар ва болалардир.
Бу ҳақда хабар қилган Афғонистон Қизил Ярим ой жамиятига кўра, бинода тўй ўтаётган эди.

Фожеа тўғрисида Бағлон вилоят ҳокимидан олинган маълумотга қараганда, ўлганлар сони 40 нафардир.