Ҳожилар Арофот тоғида ибодат қилмоқдалар

Saudi Arabia -- A Muslim pilgrim prays atop Mount Al-Noor during the annual haj pilgrimage in Mecca, 09Nov2010

Саудия Арабистонида Ҳаж ибодатини бажараётган ҳожилар бугун Арофот тоғи томон юришни бошладилар.

Ҳаж вазирлиги бу йил 1 миллион 700 минг зиёратчи ва 200 мингдан ортиқ хизмат кўрсатувчиларга зиёратга рухсат берилганини маълум қилган. Аммо, норасмий маълумотларга кўра, бу йил зиёратчилар сони 3 миллионни ташкил қилган.

Ҳаж вазирлиги бу йил зиёратчилар учун енгилликлар яратилгани, хусусан, Мино-Арофот-Муздалифа-Мино оралиғида тез юрар поёздлар қатнови йўлга қўйилгани, бу эса зиёратчилар тиқилинчлиги олдини олишга ёрдам беришини маълум қилди.

Зиёратнинг иккинчи кунида Арофот тоғига чиқиш Ҳаж ибодатинининг асосий рукнларидан ҳисобланади.