Ал-Маликийнинг Ироқ Бош вазири бўлиши кутилмоқда

Ал Маликий

Ироқ президенти Жалол Талабонийнинг бугун Нурий ал-Маликийни иккинчи муддатга мамлакат Бош вазири деб расман эълон қилиши кутилмоқда.

Бу билан март ойида ўтказилган сайловдан кейин мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳроннинг барҳам топишига умид қилинмоқда.

Агар ал-Маликий Бош вазир деб эълон қилинса, 30 кун ичида янги ҳукумат тузиши керак бўлади.