Ўзбекистон Озарбайжонда миллий кўргазма ўтказади

3 – 5 декабр кунлари Озарбайжонда Ўзбекистоннинг биринчи миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Тадбирда иқтисодиётнинг деярли барча соҳасида фаолият юритаётган 300дан ортиқ ширкат иштирок этиши кутилмоқда.

Ноябр ойи бошида Озарбайжоннинг биринчи миллий кўргазмаси Ўзбекистонда уюштирилган эди.

Тадбирда Озарбайжоннинг 170дан ортиқ ширкати қатнашди.

"Тренд.аз" ахборот агентлиги хабарига кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон билан шундай тадбир ўтказишга келишиб олинган.