Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари 2015 йил охиригача ҳақиқийдир

Ўзбекистон фуқароларининг амалдаги паспортлари 2015 йилнинг 31 декабрига қадар ҳақиқий деб ҳисобланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 5 январ кунги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд қилинади.

Ўзбекистон фуқароларига 2011 йилнинг январидан бошлаб биометрлик паспорт берилиши бошланиши лозим эди.

Бироқ мазкур фармонда биометрик паспорт қачондан берилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.