Ғарб Мисрда журналистлар қўрқитилаётганини қоралади

АҚШ Давлат департаменти Мисрда норозилик намойишларини ёритаётган журналистларни қўрқитиш мақсадида уларга уюштирилаëтган ҳужумларни қоралади.

- Қоҳирада халқаро журналистларни қўрқитиш ва улар фаолиятига аралашиш кампанияси олиб борилмоқда. Биз бундай хатти-ҳаракатларни қоралаймиз, деди Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроулей.

Бошқа хориж давлатлари раҳбарлари ҳамда Германия, Испания, Италия ва Фарнциядаги инсон ҳуқуқлари фаоллари Мисрда мухбирлар ва сураткашларга қарши ҳужумлар қилинганини қораладилар.