БМТ: Феврал ойида озиқ-овқат нархлари яна ошди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти феврал ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархларининг сурункасига саккизинчи ой ошганини билдирди.

Ташкилот¸ нефт нархининг кўтарилиши дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари янада қимматлашишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

БМТ идораси эълон қилган баёнотда кузатувда бўлган озиқ-овқат турлари орасида шакардан бошқа ҳамма маҳсулотлар нархининг кўтарилгани билдирилган.

Озиқ-овқат нархларининг ошгани Миср ва Тунисда халқ исёнига сабаб бўлган эди.

Бошқа давлатларда эса озиқ-овқат нархларининг 2007 ва 2008 йилардаги каби қимматлаб кетиши борасидаги хавотирлар кучайиб бормоқда.

Ливиядаги бўҳрон сабабли сўнгги кунларда дунё бозорларида бир баррел нефт нархи 100 АҚШ долларидан ошди.