Манама маркази намойишчилардан тозаланди

Бугун Баҳрайнда ҳарбийлар ва намойишчилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда икки намойишчи ва икки полиция ходими ҳалок бўлди.

Баҳрайн ҳарбийлари ва полиция кучлари мамлакат пойтахти Манамадан намойишчиларни ҳайдаб чиқариш учун уларга қарши зирҳли ҳарбий техника ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Баҳрайн мудофаа тизими расмийси Манама марказидаги Перл майдонидан намойишчилар бутунлай ҳайдаб чиқарилганини маълум қилди.

Кечаги тўқнашувлар давомида камида 2 кишининг нобуд бўлгани, тақрибан 200 киши яралангани хабар қилинди.

Сешанба куни Баҳрайнда 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий қилинди.