Қозоғистон Япониядаги фуқароларини олиб келди

Бу ҳақда 15 март куни Қозоғистон республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Японияга учиб борган махсус учоқ ҳаммаси бўлиб 86 кишини, шу жумладан 69 қозоғистонлик ва 17 қирғизистонликни Олмаота шаҳрига етказиб келган.

Қозоғистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Қозоғистоннинг Япониядаги элчилиги консулхонаси рўйхатида 95 Қозоғистон фуқароси бор эди.

Японияда Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Лекин Тошкент уларни кучли зилзила ва ундан сўнг кўтарилган кучли тўфондан катта зарар кўрган, эндиликда ядровий ҳалокат хавф солиб турган мамлакатдан эвакуация қилиш учун бирон бир тадбир кўраётгани маълум эмас.