АҚШ Давлат котиби Тунисга борди

АҚШ давлат котиби Ҳ.Клинтон (ч) ва Тунис президенти вазифасини вақтинча бажараётган Фуад Мебазаа, Тунис, 17 март, 2011 йил

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон авторитар бошқарувдан қутулган Тунисни иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишга чақирди.

Яқин Шарққа сафари доирасида Тунисга борган Клинтон ливиялик қочқинларга ёрдам кўрсатаётгани учун Тунисга миннатдорлик билдирди.

Ўтган ой Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга қарши исён бошланганидан бери 100 мингдан ортиқ одам Тунис ҳудудига қочиб ўтган.

Тунисда халқ исёни оқибатида мамлакатни 20 йилдан ортиқ бошқарган президент Зайн ал-Абидин Бен Али жорий йил 14 январ куни оиласи билан Саудия Арабистонига қочиб кетган эди.