Саудия подшоҳи бугун халқига мурожаат қилади

Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ ибн Абдул Азиз, хабарларга қараганда, бугун мамлакат халқига мурожаат қилади.

Мулозимларига кўра, подшоҳ бир қатор янги фармонларини эълон қилади. Фармонлар мазмуни ҳозирча маълум эмас.

Абдуллоҳ ибн Абдул Азизнинг бугунги чиқиши АҚШда уч ой даволаниб қайтганидан сўнг қилажак омма олдидаги биринчи нутқи бўлади.

Тунис ва Мисрдаги воқеалардан кейин – февралда Саудия Арабистони подшоҳи турли ижтимоий дастурлар учун 37 миллион доллар ажратажаги тўғрисида эълон қилган эди.