Японияда цунами қурбонлари хотирланди

Японияда рўй берган зилзила ва ҳалокатли цунамидан бир хафта ўтиб бугун табиий офатдан ҳалок бўлганлар хотирасига мотам тадбирлари бўлди.

Бутун мамлакат бўйлаб Тошкент вақти билан 11.46да бир дақиқалик скут сақланди.

11 март куни юз берган 9 баллик зилзила ва цунами оқибатида нобуд бўлганлар ва бедарак кетганлар сони 16,600 кишини ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар табиий офатдан 6500 одамнинг ҳалок бўлгани расман тасдиқланди.