Ливияда ҳукумат кучлари ҳарбий амалиётларни тўхтатди

Ливияда ҳукумат кучларига ҳарбий амалиётларни тўхтатиб туриш ҳақида буйруқ берилди.

Ливия ташқи ишлар вазири Мусса Кусса аҳоли орасида йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида БМТ резолюциясига бўйсунган ҳолда шундай қарор қабул қилинганини таъкилади.

Кеча Хавфсизлик кенгаши Ливия ҳаво ҳудудини порвозлар учун ёпиб қўйиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллаган эди.

Айни пайтда қатор ғарб давлатлари ва НАТОга аъзо мамлакатлар вакиллари бугун фавқулодда мажлисга тўпланиб, Ливияда парвоз тақиқланган ҳаво ҳудуд яратиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини амалга ошириш йўл-йўриқларини мухокама этади.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон бу борада тайёргарлик аллақачон бошланганини билдирди.

- Британия Торнадо ва Тайфун русумидаги ўз ҳарбий учқичлари, шунингдек учқичлар парвозини назорат қилувчи самолётларини юборади. Бунга тайёргарлик аллақачон бошланди,- деди Камерон.

Ливияда ҳаво ҳудудини ёпиб қўйиш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси Британия ва Франция тарафидан илгари сурилган эди.