Фукусимада озиқ-овқат экспорти таъқиқланди

Япония шимоли-шарқидаги Акита шаҳрининг супермаркетларидан бир, 15 март 2011 йил

Япония ҳукумати кучли зилзила оқибатида жиддий шикастланган Фукусима атом электр станцияси жойлашган минтақадан озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилишни таъқиқлади.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлигига кўра, радиоактив моддалар билан заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали одамлар саломатлигига зиён етишининг олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилинган.

Айни пайтда япониялик мухандислар зилзила ва цунамидан жиддий шикастланган Фукусима атом станциясини электр билан таъминлаш ҳаракатини давом эттирмоқда.

Улар электр таъминоти қайта тикланса, радиоактив моддалар солинган старженлар жойлашган реакторни совитувчи сув пуркагичлар ишга тушиши ва шу орқали радиация тарқалишининг олдини олишга умид қилмоқдалар.