Фукусимада иккинчи ядровий реактор хавфсизлантирилмоқда

Фукусимадаги атом заводининг иккинчи реакторига электр етказила бошлади ва шу билан ядровий ҳалокатнинг кенгайишига тўсиқ қўйилганига умид қилинмоқда.

Бир неча кундан буён бу реакторни ҳаводан сув пуркаб совутишга уринишаётган эди.

Япония ҳукумати ҳалокат бартараф этилиши биланоқ “Фукусима-Дайичи” атом заводини ёпишга қарор қилганини билдирди.

Айни пайтда завод теграсидаги баъзи ҳудудларда сут маҳсулотлари ва экинларда, Токио шаҳрида эса сувда нурланиш аломатлари аниқланди.

Аммо, Япония ҳукумати нурланишнинг инсон саломатлигига хавфли даражага етганига оид хавотирларни асоссиз, деб билишини айтди.