Тайванга борган япон маҳсулотларида нурланиш аниқланди

Япониядан Тайванга экспорт қилинадиган яшил ловияда нурланиш аломатлари аниқланди.

Тайвандаги Атом энергияси кенгашининг радиация бўйича мониторинг маркази берган маълумотга кўра, ловия таркибида озгина миқдорда йод ва цезий моддаси борлиги аниқланган. Бу маҳсулот ўтган жума куни Тайванга етказилган эди.

Ушбу ташкилот мутасаддисининг сўзларига кўра, маҳсулотдаги нурланиш инсон саломатлигига хавф соладиган даражага етмаган.

Ҳозирча, инсон саломатлиги учун хавфли даражадаги нурланиш Фукусима префектурасидаги сут маҳсулотлари ва исмалоқда аниқланди.